Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
127-модда - Кўчма ва кўчмас мулкдаги хусусий мулкчилик қуйидаги беш шаръий сабаб билан чекланган:
а) Меҳнат.
б) Мерос.
в) Яшаш учун молга бўлган эҳтиёж.
г) Давлат ўз молидан раийятга бериши.
д) Шахслар мол ёки куч сарфламай оладиган моллар.
128-модда - Мулкни тасарруф қилиш - хоҳ уни сарф қилиш билан, хоҳ кўпайтириш билан бўлсин - Шореънинг изни билан чеклангандир. Исрофгарчилик, маишатпарастлик ва зиқналик ман қилинади. Капиталистик ширкатлар, кооператив жамиятлар ва бошқа шариатга зид бўлган муомалалар ман этилади. Судхўрлик, ҳаддан ташқари баланд нарх қўйиш, иҳтикор (монополия), қимор ва шунга ўхшаш ишлар тақиқланади.
129-модда - Аҳолиси ўз ихтиёри билан Исломга кирган ерлар ва Арабистон ярим оролининг ерлари ушрий ерлар ҳисобланади. Арабистон ярим оролидан ташқари уруш ёки сулҳ билан фатҳ қилинган ерлар хирожий ерлардир. Ушрий ерларнинг ўзига ҳам, манфаатига ҳам шахслар эгалик қиладилар. Аммо хирожий ерлар давлат мулки ҳисобланиб, шахслар фақат уларнинг манфаатига эгалик қиладилар. Ҳар бир шахс ушрий ерларнинг ўзини ва хирожий ерларнинг манфаатини шаръий битимлар билан алмаштириш ҳуқуқига эга. Ерлар ҳам бошқа мол-мулклар каби мерос қилиб олинади.
130-модда - Қўриқ ерлар ишлов бериш ва атрофини ўраб олиш билан мулк қилиб олинади. Бошқа ерлар эса фақат шаръий сабаблар - мерос, сотиб олиш, давлат ажратиб бериши билан мулкка айланади.
131-модда - Ерни - хирожий ёки ушрий бўлса ҳам - деҳқончилик учун ижарага бериш, шунингдек музораа (экинга шерик бўлиб, ерини бошқага бериш) ҳам ман қилинади. Аммо мусоқот жоиздир.
132-модда - Ерга эга бўлган ҳар бир одам ундан фойдаланиши керак. Муҳтож одамга ердан фойдаланиш имконини берадиган воситалар Байтулмолдан берилади. Уч йилгача ерини ишлатмасдан ташлаб қўйган ҳар қандай одамдан ер тортиб олинади ва бошқага берилади.
133-модда - Умумий мулк уч нарсада намоён бўлади:
а) Жамоанинг заруратлари деб ҳисобланадиган барча нарсалар: шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари каби.
б) Битмас-туганмас конлар: нефт конлари каби.
в) Табиати шахсни унга эгалик қилишдан ман қиладиган нарсалар: дарёлар кабилар.
134-модда - Корхона - моҳиятига кўра - хусусий мулк ҳисобланади. Лекин у ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг ҳукмини олади. Агар маҳсулот хусусий мулк ҳисобланса, корхона ҳам хусусий мулк бўлади: тўқимачилик корхоналари каби. Агар маҳсулот умумий мулкдан бўлса, корхона ҳам умумий мулк ҳисобланади: темир ишлаб чиқариш корхоналари каби.
195-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|